Қашқадарёда икки туман ҳокими “ҳайфсан” олди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Ғузор тумани ҳокимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов раҳбарлигида ҳокимлик соати ўтказилган. Унда Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ҳамда Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Аниқлик киритилишича, ушбу раҳбарлар қўл остидаги туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларни амалга оширишда зиммасидаги вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни сусайтириб юборганлиги ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун шу турдаги жазога тортилган.

Маълумот учун, Лутфиддин Абдуллаев 2020 йилнинг 19 май кунидан буён Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда. Бекзод Суюнов эса 2020 йилнинг 10 апрелидан бери Ғузор тумани раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Яккабоғ Ғузор ҳайфсан Лутфиддин Абдуллаев Бекзод Суюнов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг