ТИВ Кореяда ҳибсланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
25 Июль 2019 9036 1 дақиқа
Аввалроқ, Корея Республикасида кўп миқдорда велосипед ўғирлашда айбланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонасининг консуллик бўлими ўзбекистонликларнинг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Маълумот учун, икки ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик шахс 34 та велосипедни ўғирлаган. Улар велосипедларни ўз мамлакатларига жўнатиш ниятида бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь