Тинчлик нафаси. Афғон халқи кутган кун

Олам

image

Миллионлаб афғонлар мамлакатидаги энг узоқ давом этган уруш бугун, 29 февраль куни якунланишига умид қилмоқда. Чунки айни санада АҚШ ва "Толибон" билан музокаралар давомида АҚШ қўшинларини қисқартириш ва доимий тинчлик тўғрисида шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Битимдан бир неча соат олдин "Толибон" Афғонистондаги барча жангариларига "миллат ўз бахтига эришиши учун ҳар қандай ҳужумлардан сақланишни" буюрган.

"Энг асосийси, АҚШ музокаралар ва тинчлик битими пайтида берган ваъдаларига содиқ қолишига умид қиламиз", деди "Толибон" вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Мужоҳид хорижий ҳарбий самолётларнинг "Толибон" "ҳудуди" бўйлаб учиб ўтишини "провокацион" дея таъкидлади, аммо жангарилар ҳужум қилмаслик ҳақидаги буйруққа бўйсунишди.

Шунингдек, "Бугун Афғонистон учун муҳим кун", деб ёзди Кобулдаги АҚШ элчихонаси Twitter'даги ўз саҳифасида.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг