Россияда коронавирусни даволайдиган яна бир дори рўйхатдан ўтказилди
Саломатлик
−
06 Июнь 2020
9995Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 касаллигини даволаш учун яна бир дорини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, "Левилимаб" дори воситаси (савдо номи "Илсира") рўйхатга олиш гувоҳномасини олинган. Дори касалликнинг оғир босқичида қўлланиш учун мўлжаллангани айтилмоқда.
"Дори ситокин бўрони деб аталадиган касалликнинг оғир босқичида бўлган беморлар учун қўлланилади. Бу вақтда вирус организмда ҳаддан ташқари яллиғланиш реакциясини келтириб чиқаради. Бу эса тўқималар ва органларга, хусусан ўпка тўқималарига зарар етказиши мумкин. Ушбу жараён ҳалокатли оқибатларга олиб келиши хавфи бор» дейилади хабарда.
"Левилимаб" дориси "Biocad" биотехнологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Дастлаб, препарат ревматоид артритни даволаш учун ишлаб чиқилган.
"Biocad" компаниясининг таъкидлашича, дори махсус режимда давлат рўйхатидан ўтган. Ҳозирда учинчи босқич клиник синовлари давом этмоқда.
"Левилимаб"дан фақат шифохонада фойдаланиш мумкин. Дори 18 ёшгача бўлган болалар ва ўспиринларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, шунингдек жигарнинг оғир етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия этилмайди.
Аввалроқ, Россияда коронавирусни даволашда қўлланиладиган биринчи дори воситаси рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси