Адлия вазирлиги тизимида уч янги тайинлов амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг тегишли буйруғи билан вазирликнинг уч ходими янги лавозимга тайинланди. 

Хусусан, Нодир Худайбердиевич Жуманёзов вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Нодир Жуманёзов шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Акбар Акмалович Сайдахмедов вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар вазирликнинг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков  Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нозимбек Рустамбеков шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг