Сурхондарё ва Фарғонада ППХ бошлиқлари ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қайтор тайинловлар амалга оширилди. Қуйидагилар ҳудудларда раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Шуҳрат Жовлиевич Сатторов Сурхондарё вилояти ИИБ, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шуҳрат Сатторов Сурхондарё вилояти ИИБ, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Илҳом Вахобович Соипов Сурхондарё вилояти ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Илҳом Соипов Сурхондарё вилояти ИИБ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл-патруль хизмати отряди командири лавозимида фаолият юритган.

Полковник Илҳом Абдумуталифович Эргашев Фарғона вилояти ИИБ, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Илҳом Эргашев Фарғона вилояти ИИБ, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг