Яшнободда товламачи пул олаётганда қўлга олинди

Жамият

image

Товламачилик энг ёмон иллатлардан бири ҳисобаланади. Минг афсуски, жамиятимизда товламачилик қилиш орқали даромад қилмоқчи бўлганлар ҳам учраб турибди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий канали тарқатган хабарга кўра, Яшнободда эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан аёл кишини қўрқитиб, ундан товламачилик билан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Ички ишлар органларига 37 ёшли Шахло Т. мурожаат қилиб, ундан 700 АҚШ долларини товламачилик билан талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Акс ҳолда, Шахло эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан қўрқитилган. 

Шу йилнинг 16 октябрь куни соат 16:30 да пойтахтнинг Яшнобод туманида пулларни олиш вақтида 35 ёшли Абдувахоб Н. қўлга олинди. Унга нисбатан

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қилмиш қидирмиш деб шунга айтсалар керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Товламачилик Яшнободда қўлга олинди

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг