Ўзбекистон-Фаластин учрашуви қайси ҳакамларга ишониб топширилди?
Спорт
−
18 Ноябрь 2019
6612Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.
Мазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Наваф Шукралла. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ва Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон ёрдам беради. Захира ҳаками – Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд.
Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00 да бошланади. Ўзбекистон саралаш доирасидаги Фаластинга қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобда имкониятни бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнашгани ва “оқ бўрилар” ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 2:3 ҳисобда мағлуб бўлганди.