МТВ: Порахўрликда айбланган Учтепа МТБ мудири прокуратурага шикоят қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 июль куни Facebook ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Наргиза Хонтўраева аноним шахс томонидан коррупцияда айбланган. Шунингдек, унинг бу ишларига вазирлик, хусусан вазир Агреппина Шин томонидан кўз юмиб келинаётганлиги ҳақида бир неча марта аноним пост қўйилди. 

Мактабгача таълим вазирлиги гарчи аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қонунда кўзда тутилган бўлсада, бу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқди ва натижаларни маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлик кадрлар бошқармаси ҳамда ички аудит ходимлари томонидан кўрсатилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) мудиралари билан яккама–якка суҳбатлар ўтказилган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида аноним мурожаатчи томонидан келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаган.

МТВда вазир бошчилигида ҳамда ушбу туман МТТ мудиралари иштрокида ўтказилган йиғилишда, туман мактабгача таълим тизими ходимлари келтирилган маълумотлар туҳмат эканлигини якдиллик билан тасдиқлади.

Ўз ўрнида шаъни, қадр–қимматини қуруқ туҳмат, ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, ушбу ишларни амалга оширишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётган шахсни аниқлаш ва уни қонуний жазога тортиш мақсадида Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Наргиза Хонтўраева туман прокуратураси ҳамда ИИБга ариза билан мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Учтепа

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг