Қандай ҳолларда фуқароликдан чиқарилади? Янги қонунда нима дейилган?

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон фуқаролигини бериш қуйидаги уч тартибда амалга оширилиши белгиланади:

•    Умумий тартиб
•    Соддалаштирилган тартиб
•    Алоҳида тартиб

Сенатор Маҳмуджон Тоиров қонун лойиҳаси муҳокамасида фуқароликдан чиқариш масаласига тўхталиб ўтди. У қонуннинг 42-моддасидаги айрим бандларга тўхталиб ўтди. 

42-моддага кўра, қуйидаги ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишни тугатиш асосларидир:

а) шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқароларнинг ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари мавжудлиги;
б) шахснинг қидирувда эканлиги;
в) агар шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган, ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган бўлса;
г) шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
д) била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этганлик;
е) Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги манфаатларига зидлик;
ж) шахснинг вафот этганлиги.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис фуқаролик

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг