... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Туркманистонга келиб қўнди


21:33, 19.05.2017 Жамият
 3 117

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Туркманистон аэропортига келиб қўнди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан бугун, 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Туркманистон аэропортига келиб қўнди.
 
Ўзбекистон раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
 
Туркманбоши халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
 
Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокаралар Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиб, уларда мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
 
Музокаралар якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган “Аваза” миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Туркманистон Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар