Эпидемия сабаб янги қонун тасдиқланиши кутилмоқда

Жамият

image

Фавқулодда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишлари тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишларини тўхтатиш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида қайд этилган.

Лойиҳага мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексига қуйидагича қўшимчалар киритилмоқда:

Ушбу кодекснинг 366-1-моддасида назарда тутилган ҳолларда шахсни қамоқда сақлаб туриш эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, қамоқда сақлаш муддатининг ҳисобланиши барқарор вазият тиклангунга қадар суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига асосан тўхтатилади, аммо сақлаш муддати қамоқда сақлашнинг умумий муддатидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ушбу кодекснинг 227-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мазкур муддат суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.

Тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда тўхтатилади.

Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида, шунингдек эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда процесс иштирокчиларисиз бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.

Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш - оммавий тартибда ёки муайян ҳудудда эпидемиянинг тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилган вақтда процесс иштирокчилари билан тергов ҳаракатлари олиб боришнинг имкони бўлмаган шароитларда, иш бўйича дастлабки тергов барқарор вазият тиклангунга қадар тўхтатилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шароитлар бўйича барқарор вазиятнинг тикланганлиги мезони қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Бундай ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236–254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи процесс иштирокчилари йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.

Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, айбланувчи соғайгунга қадар, шу билан бирга, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан судья ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади.

Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади.

Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда ҳамда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни юритиш бутунлай тўхтатилади

Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ҳамда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг