... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Хитойда БМТ вакилини қабул қилди


09:29, 09.06.2018 Жамият
 848

Амина Муҳаммад Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги иштирокини мамнуният билан ёдга олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июнь куни Циндао шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари кейинги икки йилда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги фаол тус олгани, амалий натижалар билан бойиганини таъкидлади. БМТнинг нуфузли делегациялари Ўзбекистонда бўлгани, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган амалий чора-тадбирлар режаси изчил амалга оширилаётгани қайд этилди.
 
Амина Муҳаммад Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги иштирокини мамнуният билан ёдга олди. Ўзбекистон томонидан минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳолади. Тошкентда ўтган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция бу масалага жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортгани қайд этилди.
 
Мулоқотда аввалги учрашувда эришилган келишувлар ижросининг бориши бўйича атрофлича фикр алмашилди. Ҳамкорликнинг истиқболдаги муҳим йўналишлари муҳокама қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар