Лос-Анжелес машҳур баскетболчи шарафига тилла ва сиёҳранга кирди

Олам

image

27 январь куни тунда АҚШдаги энг машҳур осмонўпар бино — Лос-Анжелесдаги 102 қаватли Empire State Building машҳур баскетболчи Коби Брайант хотирасига унинг жамоаси ранги — тилла ва сиёҳранга буркалди. Ушба ранглар Американинг  “Лос-Анжелес Лейкерс” жамоасининг ранги бўлиб, Брайант ушбу клубда 20 йил фаолият юритган.

“Бу кеча бизнинг чироқларимиз тилла ва сиёҳранг бўлиб порлайди. Биз ушбу йўл билан Ер юзидаги миллионлаб одамларни ўз ўйини билан қувонтирган ва бизни эрта тарк этган баскетбол афсонаси Коби Брайант хотирасига ҳурмат билдирамиз. Биз руҳан ва юракдан ушбу фожиадан азият чеккан барча билан биргамиз”, деб ёзилган Empire State Building’нинг Twitter’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни соат 10:00 лар атрофида Калифорния жанубидаги Калабасас шаҳрида 41 ёшли баскетболчига тегишли Sikorsky S-76 вертолёти ҳалокатга учраган. Вертолётда Брайантнинг 13 ёшли қизи Жанна Мария, унинг дугонаси ва отаси жами 10 киши бўлган. Ҳалокатда уларнинг барчаси қурбон бўлган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг