Дания Европада дастлабкилардан бўлиб боғча ва мактабларини очди

Олам

image

Дания бугун, 15 апрель куни коронавирус туфайли чекловлар жорий қилинганидан сўнг, мактаблар ва болалар боғчаларини очган Европадаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг маълумотларига кўра, болалар боғчалари ва 0 дан 5 синфларга таълим берадиган мактаблар бошлаган. Аммо ҳали мамлакатдаги барча таълим муассасалари ишлашга тайёр эмас. Пойтахт Копенгагенда муассасаларнинг атиги 35 фоизи ишлаяпти, мамлакат бўйлаб 98 та коммунанинг ярмида дарслар бошланди. Қолган таълим муассасалари санитария қоидаларига мослашиш учун вақт зарурлигини таъкидлашди. 
Даниядаги барча мактаб ва боғчалар 20 апрелдан тўлиқ ишлаши кутилмоқда.

Данияда коронавирус инфекцияси билан 4 647 киши касалланди. Ҳозирги кунда 503 бемор касалхоналарга ётқизилган, 135 киши интенсив терапия бўлимларида қолмоқда. 187 нафар бемор вафот этган. Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Дания ҳукумати 14 мартдан бошлаб чет элликлар учун чегараларни ёпиб қўйди. Ҳукумат, шунингдек, барча ўқув муассасалари ишини тўхтатди. 

Аввалроқ, Италияда ҳам карантин чекловлари бироз юмшатилгани, болалар кийим-кечаклари ва парфюмерия дўконлари навбати билан очилаётгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Данияда

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг