Тошкентда Nexia ҳайдовчиси 51 ёшли пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳрида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида, 51 ёшли пиёда ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар тарқатди.

Маълумот учун, кеч соат 23:58 да “102” рақамига Олмазор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Аниқланишича, тахминан соат 23:00 да Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Т.С., Тансикбаев кўчаси томон ТХАЙ бўйлаб ҳаракатланиши давомида пиёдани уриб юборган. 1968 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Т.Г. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган ва шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.

Йўл-транспорт ҳодисасига сабаб сифатида пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИББ

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг