Нега айнан 20 кун? Ўзбекистон тўлиқ карантинга қайтган иккинчи мамлакат бўлди
Жамият
−
08 Июль 2020
63951Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
Ўзбекистон дунё бўйича тўлиқ карантин чораларига қайтаётган иккинчи мамлакат бўлмоқда. Ушбу рўйхат бошида Қозоғистон турибди. Жорий йилнинг 5 июль куни Қозоғистонда ҳам икки ҳафталик кучайтирилган карантин эълон қилинган эди.
Хўш, Ўзбекистон нима учун яна 20 кунлик карантинга қайтмоқда? Нега айнан 20 кун? Буни Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов қуйидагича изоҳлади:
“20 кунлик карантиннинг жорий этилиши — нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.
Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган”.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда жиддий ўсиб бораётгани, хусусан 1 июлдан 6 июлга қадар 1859 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани, кунлик ўсиш ҳажми 4 баробарга ошиб кетгани, коронавирус инфекциясини юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги – 10 нафар фуқаро барвақт ҳаётдан кўз юмгани, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин чекловларини қайтадан кучайтиришни тақазо этган.
LiveБарчаси