Президент “Tashkent City” ва “Humo Arena”га келиши кутиляпти

Жамият

image

Бугун, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиши кутиляпти.

QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев пойтахтга қайтгач, “Tashkent City”га боради. Бундан ташқари Президент 15 март куни очилиши режалаштирилган “Humo Arena” муз саройини кўздан кечиради.

Маълумот учун, давлат раҳбари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Навоийга борганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Humo Arena

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг