Ўзбекистонда коронавирус беморлари қарийб 50 нафарга кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 46 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) мамлакатга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

Ҳозирда мамлакатда 641 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи  эса ўта оғир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2607 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг