Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олгани айтиляпти.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Мерей Омонбоева 1997 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Олий маълумотли.  У 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Омонбоева 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

2021 йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тадбирда Мерей Омонбоева сўзга чиқиб, Президентнинг вилоятга келганидан “дух” олганини айтганди. Унга Президент совғаси сифатида автомобиль ҳадя қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Мерей Омонбоева ўтган ой бошида Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти бошқармасига раҳбар этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Мерей Омонбоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made