... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди


13:15, 01.02.2018 Олам
 5 030

Бу эркак 1993 йилда туғилган бўлиб, халқаро қидирувга берилганлиги аниқланган.

Санкт-Петербург ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари халқаро қидирувдаги жиноятчини қўлга олди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлардан бири.
 
Кеча, 31 январь куни маҳаллий вақт билан соат 2.45 полициячилар Санкт-петербург шаҳрининг Рябов кўчасидаги 109 уйда Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ушлашган. Бу эркак 1993 йилда туғилган бўлиб, халқаро қидирувга берилганлиги аниқланган.
 
Бу ўзбекистонлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118 моддасининг (номусга тегиш) 2 қисми, 119   моддасининг (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 2 қисми билан айблангани маълум бўлган. 
 
Бу қонунбузар ҳозирги вақтда ҳибсга олинган ва ушбу қонунбузарнинг қўлга олингани ҳақидаги хабар, халқаро қидирув ташабусскори ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ИИБ га етказилган. 

Теглар:Санкт-Петербург Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!