Арктикани экологик ҳалокат кутиб тургани тахмин қилинди

Олам

image

Франция ва Швейцария олимлари XXI асрда Шимолий Муз океанининг янада кучли кислоталанишини тахмин қилди. Бунга сабаб атмосферадан углерод диоксидининг денгиз сувига интенсив тушиши бўлиб, ушбу модда ҳавода ёқилғининг ёқилиши оқибатида тўпланади. Келажакда бўладиган экологик ҳалокат тўғрисида “Nature” журналда чоп этилган мақолада сўз боради.

Арктикадаги денгизлар атмосферадаги углерод даражаси кўтарилишни давом эттириш шарти билан 20 фоизга кўпроқ карбонат ангидридни ютиши тахмин қилинмоқда. Натижада денгиз сувининг кислоталиги, айниқса, 200-1000 метр чуқурликда ошади. Ушбу қаватда китларнинг ва бошқа ҳайвонларнинг озиқ-овқат базасини ташкил этувчи қобиқ моллюскалари (мидия ва крилоногиялар) бўлган кўплаб жонли мавжудот турлари яшайди.

Океаннинг ортиб бораётган кислоталиги моллюскаларнинг, маржонларнинг, денгиз юлдузчаларининг ташқи скелетлари шаклланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу жониворларнинг йўқолиши Арктиканинг озиқ-овқат занжирига салбий таъсир етказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Арктика

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг