... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung vs Apple: йилнинг энг фойдали ва қулай смартфонлари рейтинги


10:41, 21.07.2017 Технология
 1 478

Янги iPhone 7 Plus смартфонига рўйхатнинг 15-ўрнидан жой ажратилди

Роскачество ҳамда маҳсулотларни тадқиқотдан ўтказиш Халқаро ассоциацияси 300 дан ортиқ смартфонларни синовдан ўтказиб, жорий йилдаги энг фойдали ва қулай смартфонлар рўйхатини тузиб чиқди.
 
Унга кўра, рўйхатнинг олди ўрнини Samsung бренди остида ишлаб чиқариладиган смартфонлар эгаллади. Энг олд ўринни Galaxy S8 смартфони эгаллаган бўлса, кейинги ўриндан Galaxy S8+ флагмани жой олди.
 
Apple бренди остида ишлаб чиқариладиган флагманлар (iPhone 6 Plus, 6) эса рўйхатнинг пастки 7 ҳамда 8-ўринни эгаллади. Шунингдек, янги iPhone 7 Plus смартфонига рўйхатнинг 15-ўрнидан жой ажратилди.
 
Халқаро тадқиқот ассоциацияси смартфонларни баҳолашда уларнинг мустаҳкамлиги, видео ва овоз сифати, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги, вақтинчалик хотирада вазифаларни тезкор бажара олиши, аккумулятор қувватининг узоққа етиши ҳамда сув ўтказмаслик қобилияти бўйича кўрсаткичларига асосландилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Samsung Apple смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар