Самарқандда наркокурьер талаба 14 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ёш наркокурьерга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, айбланувчи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 5 босқич талабаси бўлган. У 2023 йилнинг октябрь ойида асли Тожикистон фуқароси Санчо исмли йигит билан танишган. Санчо айбланувчи билан WhatsApp орқали боғланиб, гиёҳванд моддаларни кўрсатилган манзилга етказиб беришни таклиф қилган. У талабага хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари беришни ваъда қилган. Буюртмачи судланувчига Самарқанд – Тошкент йўналишида жойлашган дарахт тагида “қорадори” яширинганини, маҳсулотни худди шу ердан олишини айтади.

Судланувчи шу куни тунги соат 12:20 атрофида ўзига бириктирган вазифани бажариш учун манзилга келади.

Талаба йўл четидаги дарахтлар тагига яширилган пакет ичида 5 дона ўрамдаги оғирлиги 5 кг "опий" гиёҳвандлик воситасини олган вақтида орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Жомбой тумани судида кўриб чиқилган.

Унга кўра, судланувчи йигитга нисбатан ЖКнинг 59-моддасида белгиланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида хотинини ўлдириб қўйган эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Райҳона Улканабева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ИИВ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made