Салтанат Нукенованинг ўлдирилиши: суд тергови тугади

Олам

image

Остонада Қозоғистон собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев иши бўйича суд тергови якунланди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.

Куандик Бишимбаев қуйидаги моддалар билан айбланмоқда:

  • Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми 5-банди билан (“Ўта шафқатсизлик билан содир этилган қотиллик”)
  • Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (“Қийноқлар”) бўйича.

Аниқлик киритилишича, у “Қийноқлар” моддаси бўйича айбини тан олмаган.

“Нукенованинг ўлимига сабаб бўлган калтакларни ўзим қилганимни тан оламан. Лекин мен буни қасддан қилганимни, унинг ўлимини хоҳлаганимни, айниқса шафқатсиз тарзда қилганимни тан олмайман. Ўртамизда келишмовчилик бор эди, мен уни калтакладим. Мен ҳар доим бунинг учун ўзимни айбдор деб ҳисоблайман, деб айтдим. Гап шундаки, мен Нукеновани калтаклаганман, оқибатда у бош мия жароҳати олган ва бу унинг ўлимига сабаб бўлган”, дейди Куандик Бишимбаев суддаги нутқида.

Иккинчи судланувчи “Гастромарказ” директори Бахитжан Байжанов (Бишимбаевнинг қариндоши) ўз айбини тўлиқ тан олмаган.

Суд суд терговини тугаган деб эълон қилди ва баҳсга тайёргарлик кўриш учун вақт берди. Суд муҳокамаси 29 апрелда бошланади ва 30 апрель, 2 май, 3 май ва эҳтимол 4 майда ҳам давом этади.

27 мартдан бошлаб ушбу иш бўйича 17 та суд мажлиси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида бир қатор қозоқ маҳаллий ОАВларида Остона шаҳридаги ресторанлардан бирида Салтанат Нукенова исмли аёл калтакланиб, тез ёрдам келгунига қадар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинчалик аёл собиқ вазир Куандик Бишимбаевнинг рафиқаси бўлгани ва уни Бишимбаев ўлдиргани айтилди. 

Мутахассислар марҳума Нукенованинг танасида пичоқ жароҳатлари изини топмаган. Тахминларга кўра, у бошига тўмтоқ жисм билан берилган кучли зарбадан ҳалок бўлган.

Маълумот учун, 43 ёшли Куандик Бишимбаев турли вақтларда Президент ёрдамчиси, Саноат ва савдо вазири ўринбосари, Савдо ва иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари, “Самрук-Казина” жамғармаси раиси ўринбосари, “Байтерек” холдинг бошқаруви раиси бўлган.

2016 йилнинг майидан декабригача Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири бўлган. 2017 йилнинг январида у ўғриликда айбланиб ҳибсга олинган, 2018 йил март ойида эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинчалик унинг жазо муддати икки бараварга қисқартирилган ва 2019 йилнинг октябрида Бишимбаев озодликка чиққан.

Ушбу воқеа бўйича тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Куандик Бишимбаев Салтанат Нукенова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made