Саломга яраша алик. Тожикистон ҳам туркияликлар учун виза режимини жорий қилмоқчи

Олам

image

Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда кеча, 6 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Шохин Самадий маълум қилди.

“Тожикистон томони Туркия фуқаролари учун ўзаро муносабатлар тамойилига мувофиқ виза тизимини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда”, деган Самадий журналистларга берган баёнотида.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги Туркия дипломатик каналлар орқали тожикистонликлар учун визасиз режим бекор қилингани ҳақида Душанбени ҳанузгача хабардор қилмаганини таъкидлаган.

"Халқаро амалиётга кўра, турк томони бизни виза тизимининг жорий этилган санаси ҳақида олдиндан огоҳлантириши керак эди. Расмий Душанбе дипломатик каналлар орқали ҳозирча бундай маълумотни олмаган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Туркия доимий хорижий паспортга эга Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилган эди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг шу ҳақдаги тегишли фармони ҳукуматнинг расмий газетаси “Resmi gazete”да чоп этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Тожикистон туркияликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made