Саҳарликда нима тановвул қилган маъқул?

Бу қизиқ

image

Рўзадор одам саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиши лозим. 


Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, маржумак (гречика)ли овқат ва шу кабилар. 

Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали. Бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юриш мумкин. 

Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, магиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ меваларни истеъмол қилиш керак. 

Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим. 

Ҳўл меваларга тўйиб қолсангиз, у билан бирга сув ичмасангиз ҳам бўлади. Бир литр сув шунча ҳажмдаги мева ейиш билан баробар.

Юқоридаги тўрт хил турдаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яхши ҳис қилишимизга замин яратади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг