Андижонлик фермерларга ўз тажрибаси билан ёрдам берган ЎзДЖТУ профессорига ҳокимлик Spark совға қилди

Жамият

image

Андижонлик фермерларга ғўза қаторлари орасига соя экиш ишларини ташкил этишда ўзининг илми ва тажрибаси билан яқин ёрдам берган олима вилоят ҳокимлиги томонидан Spark автомобили билан тақдирланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Олтинкўл туманидаги "Кўҳна водий баҳори" фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, ғўза қаторлари ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш таклифини берган эди. Ушбу таклифни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятига бутун умрини соя етиштириш илмига бағишлаган, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Дилором Ёрматова таклиф қилинди.

Олима андижонлик фермерларга ғўза ва сояни бирданига экиб, тупроқ унумдорлигини ошириш, қўшимча дон олиб, тоза ўсимлик мойи олишга эришиш ҳамда ғўзанинг маъданли ўғитларга бўлган талабини камайтириб, тупроқда экологик тоза муҳит яратиб, органик маҳсулот етиштиришда яқиндан ёрдам беради. Жалақудуқ, Олтинкўл, Хўжаобод, Бўстон, Избоскан туманларида қишлоқ хўжалиги мутахассисларига профессор Д.Ёрматова ушбу дуккакли экин тури бўйича керакли тавсиялар билан тушунтириб берди ва дастлабки ғўза қатор орасига соя экиш ишлари бошлаб юборилди.

Андижонлик фермерларга ғўза қаторлари орасига соя экиш ишларини ташкил этишда ўзининг илми ва тажрибаси билан яқин ёрдам берган олима вилоят ҳокимлиги томонидан Spark автомобили билан тақдирланди.

Маълумот учун, профессор Дилором Ёрматованинг илмий-тадқиқот иши натижалари асосида 2010-2011 йилларда Сирдарё вилоятида соя билан ғўзани бирга қўшиб экиш бўйича тажрибалар олиб борилган ва юқори самарадорликка эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ЎзДЖТУ

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг