Россияда муштлашган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари иштирок этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Москва шаҳри Тагилск кўчасида жойлашган қурилиш майдонида юз берган муштлашувда чиндан ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Қурилиш материаллари нотўғри тақсимоти сабабли "Everest" корхонаси ишчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Жанжалда қатнашганлар РФ Ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Уларнинг 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади. 

"Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган", дейилади муносабатда.

Агентлик Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлардан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияда мигрантларнинг ҳибсга олинишини нормал ҳолат деб атаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made