Роналдо Евро-2024 ғолибини тахмин қилди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ва “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Роналдо 2024 йилги Европа чемпионатида қайси терма жамоа ғолиб бўлишини айтиб ўтди.

“Менимча, Испания”, дейди Роналдо “Mail Sport Football” YouTube каналига берган интервьюсида.

Евро-2024 финал қисми шу йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади. Турнир ўйинларига 10 та шаҳардаги 10 та стадион мезбонлик қилади. Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби - Лондондаги “Уэмбли” стадионида Евро-2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган Италия термаси. Ўшанда италияликлар финал тақдирини пенальтилар сериясида ҳал қилганди.

Маълумот учун, Роналдо икки карра жаҳон ва Америка чемпиони ҳисобланади. У “Реал” билан икки карра Испания чемпионатида ғолиб бўлган ва фаолияти давомида 3 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Футболчи 2011 йилда фаолиятини якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бразилия Испания Роналдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг