ИИВда тайинлов: беш бошқарма раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Полковник Рустам Амирович Сайфулов – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Жамшид Бахтиёрович Зокиров – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Аҳроржон Халимжонович Адхамов – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Подполковник Ўткир Каримович Бадалов – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига;

Подполковник Фаррух Саламович Тоиров – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг