Самарқандда фирибгар фуқарони 49 минг АҚШ долларига алдаб кетди
Жамият
−
01 Май 2019
4003Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд шаҳарида фуқарони 49 минг АҚШ долларига “ухлатган” шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
ИИБга келиб тушган ҳужжатларга кўра, Р.Узоқов кўчасида яшовчи Р.К. таниши Ж.Ю.га биргаликда заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиш таклифини айтган. Бу шахс 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ундан жами 49 минг АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Р.К. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023