Республика махсус комиссиясининг янги қарори кучга кирди. Унда нималар белгиланган?

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 18 апрелдан эътиборан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Ушбу қарорда қуйидагилар кўзда тутилган:

1. Жойларда кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар каби ноозиқ-овқат буюмлар савдоси сайёр шаклда ташкил этиш.

2. Стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари (объектлар)нинг фаолият юритишига рухсат берилади. Ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар расмийлаштирилади.

3. Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон”, тиббий қўлқоп ва маскаларда фаолият олиб боради.

4. ИИБ, Миллий Гвардия фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш“ ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқишини назоратга олади.

5. Халқаро молия ташкилотлари, шунингдек, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларда ишлар давом эттириш (бошлаш)га ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари (объектлар)нинг фаолият юритишга рухсат бериш.

6. Деҳқон бозорларида, йирик озиқ-овқат дўконларида ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг“ тартиби, бозорга кириш “дезинфекця туннели“ ва “санитария пост“лари ва дезинфекция гуруҳлари ташкил қилиш.

Аввалроқ, Ўзбекистонда кучайтирилган карантин чоралари 10 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.  Бугунгача касалланганларнинг 225 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Карантин чоралари

Баҳолаганлар

1137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made