“Реал”нинг бир қатор машҳур футболчилари жамоадан кетиши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг бир қанча машҳур футболчиларининг келажаги ҳозирда шубҳа остида қолмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, тўрт нафар футболчининг шартномаси июнь ойида якунига етади. Лука Модрич, Тони Кроос, Начо ва Лукас Васкеснинг келишуви 2023/24 йилги мавсум охиригача тузилган.

Модрич келгуси Реалдаги фаолияти борасида ўзи бир қарорга келиш имкониятига эга. У хоҳласа қироллик клубида яна бир йил қолиши ёки мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, афтидан Модрич Саудия Арабистони ёки MLS'дан келган фойдали таклифни кўриб чиқяпти.

Кроос ва Начо эса фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лука Модрич Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг