... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳимберди қори Раҳмонов: “Махфий никоҳларни, махфий домлалар ўқияпти”


12:08, 23.12.2016 Жамият
 5 662

Авваллари маҳалла-кўйда “Фалончининг иккинчи хотини бор экан”, деган гап тарқаши катта иснот эди. Маҳалланинг кўзга кўринган оқсақоллари, намунали оила вакиллари икки хотинликларга насиҳат қилар, тўғри йўлга чақиришарди.

Сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз, ФҲДЁдан рўйхатдан ўтмасдан, шаръий никоҳ ўқитиб яшаш каби ҳолатлар урчиб бормоқда. Бу кўз юмиб бўлмайдиган ҳақиқат.
 
Авваллари маҳалла-кўйда “Фалончининг иккинчи хотини бор экан”, деган гап тарқаши катта иснот эди. Маҳалланинг кўзга кўринган оқсақоллари, намунали оила вакиллари икки хотинликларга насиҳат қилар, тўғри йўлга чақиришарди. Бугунчи... Бугун ўзим – ўзимга хон, кўланкам – майдон, дейдиганларнинг даври келган. Улар на ота-онаси, на оиласи ва на ортидан бораётган ўғил-қизини ўйлайди.
 
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўтказилган йиғилишда ҳам шу ҳақда сўз борди.
 
Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакили ўринбосари, “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов сўзга чиқиб, иккинчи никоҳни ўқиётган домлалар махфий қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришлари ҳақида гапирди.
 
“Кишида бир савол туғилади: иккинчи никоҳни кимлар ўқияпти? Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг расмий имомлари, уларнинг ёрдамчилари ФҲДЁда рўйхатга олинмаган куёв билан келинга никоҳ ўқимайди. Биз улардан ёзма мурожаат олганмиз.
 
Лекин ФҲДЁда рўйхатга олинмаган оилаларга ҳам никоҳ ўқиётганлар бор. Уларнинг ёрдами сабаб оиласи билан расман ажрашмаган йигитларимиз уйланиб олишяпти.  Буларга ким никоҳ ўқияпти? Бундай ишларга маҳаллалардаги ўзини мулла деб билган кишилар қўл уряпти.
 
Кимдир ана шундай норасмий муллалар, уларнинг ФҲДЁнинг расмий ҳужжатисиз никоҳ ўқиётганини ҳақида маълумотга эга бўлса, марҳамат, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллигига мурожаат қилсин.
 
Иккинчи никоҳ махфий қилиняптими, демак, уни махфий домла ўқийди. Расмий имомлар бундай ишга бош бўлмайди. Халқимиз, мусулмонларимиз шу каби ҳолатларга гувоҳ бўлсалар, бизга мурожаат қилишларини  сўраймиз.  
 
Келинларимиз, етим қолаётган болаларнинг уволи тутади. Динимизда ажримга икки ҳолатдагина рухсат берилган: оилада фарзанд бўлмаса ва аёлнинг қадам ташлаши ўзгарса. Шунда ҳам ажрашинглар дейилмаган, ўзингизга маъқул йўлни танланг, дейилган. Бизда эса сал нарсага ажрашаман, деб туриб оладиганлар кўпайиб кетяпти”, дейди Раҳимберди қори Раҳмонов.
 
Қори ўз сўзида давом этар экан, ажримларга кўп ҳолларда қайноналар сабабчи бўлиб қолаётганини, келинларнинг одам ўрнида кўрилмаслигини, йигитларнинг фикри фақат бадавлат оиланинг қизини олиш бўлиб қолганини айтди.
 
Мавзуга яна қайтамиз.
 

Теглар:Оила Ажрим Шаръий никоҳ Раҳимберди қори Раҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар