Еврокомиссия раҳбари “иқтисодий қийинчиликларнинг узун рўйхати” ҳақида гапирди

Олам

image

Европа Иттифоқи томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш учун кўрилган чоралар ҳамжамиятга қарийб 3 триллион еврога тушди. Бу ҳақда бугун, 15 апрель куни Брюсселда ўтган матбуот анжуманида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

“Ушбу чоралар Европа Иттифоқи бўйлаб деярли 3 трлн. еврога тушди. Биз иқтисодий тангликни бартараф этиш учун мана шу кўрсатилган миқдордан кўпроқ маблағни сафарбар этдик”, деди у.

Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқида коронавирус пандемияси билан боғлиқ “иқтисодий қийинчиликларнинг жуда узун рўйхати” мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у карантин чораларини босқичма-босқич ва ЕИга аъзо давлатлар ўртасида тўлиқ мувофиқлаштиришда олиб ташлаш кераклигини таъкидлади.

Сўнгги бир ҳафта ичида, Европа Иттифоқининг аксарият мамлакатларида коронавирусдан касалланган ва вафот этган одамлар сони нисбатан барқарорлашди, баъзи ҳолатларда ҳатто пасайишни бошлади. Аммо у ҳамон юқори даражада сақланиб қолмоқда, ҳали пасайиш тенденцияси мавжуд эмас. 

13 апрель куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Францияда карантин 11 майгача узайтирилишини эълон қилди, чунки мамлакатда эпидемия “ҳозирча жиловланмаган”. Бельгия миллий хавфсизлик кенгаши бугун, 15 апрель куни ушбу мамлакатда карантин муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқиши керак. Ҳозирча чекловлар 3 майгача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Еврокомиссия

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг