Расман: Риёд Маҳрез – Саудия клуби футболчиси 

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби жазоирлик Риёд Маҳрезни “Ал-Аҳли”га ўтганини эълон қилди.

Жазоирлик вингер “Манчестер Сити”да 5 йил ўйнади. У 2018 йилда “Лестер”дан “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтганди.

Манчестердаги фаолияти давомида Маҳрез 236 учрашувда майдонга тушиб, 78 гол урган ва 59 голга ассистентлик қилган. Қанот ярим ҳимоячиси Англия клуби билан 11 та соврин, жумладан, 2022/23 йилги Европа Чемпионлар лигаси ва тўртта Англия чемпионати бош совринини қўлга киритган.

Қайд этилишича, “Манчестер Сити” Саудия клубидан 32 ёшли ярим ҳимоячи учун товон пули билан бирга 35 миллион евро олади. Маҳрезнинг ўзи “Ал-Аҳли” билан 2027 йилнинг июнигача шартнома имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Лестер Маҳрез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made