... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман: Энди Ўзбекистонга 5 минг АҚШ долларини рухсатсиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин


18:31, 07.12.2017 Жамият
 7 791

2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар 2 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган хорижий валютани мамлакатга олиб кириш ёки олиб чиқиб кетишда мажбурий декларация тўлдирмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 (икки минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиши эквивалентда 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Теглар:АҚШ доллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzod Nomozov
18:38 07.12.2017

juda zur uylawbdi bu qarori xursandman!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар