Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди
Олам
−
21 Март 2020 16906 1 дақиқа
Бугун, 21 март куни Қирғизистон Республикасида яна 6 нафар беморда коронавирус ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Республика соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Толо Исоқов эрталаб бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
⠀
Таъкидланишича, Боткен туманида 1 та, Сузак вилоятида 5 та ҳолат аниқланган. Шу билан Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 12 кишига етди. Толо Исоқов беморларнинг барчаси шифокорлар назоратида эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида уч кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг барчаси Саудия Арабистонидан қайтгани маълум бўлди. Сўнгра, жорий йилнинг 20 март кунида яна 3 кишида ҳам ушбу инфекция аниқланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 276 665 нафарга етди. Бу касаллик туфайли 11 419 киши вафот этди. Беморлардан 7 914 нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касаллик юқтирганларнинг 91 954 нафари бу вирусдан тузалган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь