... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамазон Ҳайити куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади?


16:30, 14.06.2018 Бу қизиқ
 3 085

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

Эртага Рамазон ҳайити куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +30...+32 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, бироз булутли бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлади. Ёмғир ёғиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +29...+34 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +31...+36 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +31...+36 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +15...+20 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб , ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!