Русланбек Давлетовга иккита янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Адлия вазирига иккита янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ Баҳром Тўлқинович Қўчқаров Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Баҳром Қўчқаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги юрист, иқтисодчи. 

Баҳром Қўчқаров ўз меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 

2017 йилдан 2020 йил 5 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 

Оилали. 4 нафар фарзанди бор.

Шунингдек, Музраф Мубаракхўжаевич Икромов Президент қарорига мувофиқ, Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Музраф Икромов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 

2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Оилали. 3 нафар фарзанди бор.
 


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Адлия вазирлиги

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг