...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қизини каламуш тишлаган ота-она озодликдан маҳрум этилди


13:05, 03.02.2018 Олам
 14 795

Ота-она фарзандини эътиборсиз қолдирганликда айбланди, чунки бу даражада кўп бор тишланиши учун соатлаб вақт керак бўлади.

АҚШнинг Арканзас штатида ёш ота-она қизларини каламуш тишлагани учун қамоққа ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Arkansas Online” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, 2017 йил баҳорида 19 ёшли Эрик Шриок ва 18 ёшли Чарлз Элиот дўстларининг хароба уйида яшаб келишган. 14 май тонгида улар икки ҳафталик қизларини қонга бурканган ҳолда топишган. Маълум қилинишича, гўдак каламушларга ем бўлган. Каламуш қизчани 100 мартадан кўп тишлаган, пешонасини шундай чуқур тишлаганки, жарроҳлик амалиёти зарур бўлган.
 
Ота-она фарзандини эътиборсиз қолдирганликда  айбланди, чунки бу даражада кўп бор тишланиши учун соатлаб вақт керак бўлади. Улар эса қизчанинг йиғлашига эътибор бермаган. Қолаверса, ота-она қўлга олинишидан бир ҳафта олдин гиёҳванд модда истеъмол қилгани маълум бўлди.
 
Ёш ота-она вояга етмаган фарзанди ҳаётини хавф остига қўйгани учун 5 йил озодликдан маҳрум этилди. Қизчани эса бошқа оила асраб олди.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Арканзас Ёш оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!