... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда


11:00, 18.04.2017 Олам
 3 494

Алмазбек Атамбаев 2016 йил 24 декабрда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюришга тараддуд кўрмоқда. Бу ҳақда “Knews.kg” хабар берди.
 
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон билан чегара масаласи муҳокама қилинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўтган ҳафтада томонлар деярли 1000 километр чегара масофаси бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берди.
 
Алмазбек Атамбаев 2016 йил 24 декабрда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўшанда Қирғизистон раҳбари Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилганди. Шундан сўнг Алмазбек Атамбаев Форумлар мажмуаси саройида Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон Алмазбек Атамбаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!