Коронавирус сабабли Ўзбекистонда фаолияти тўхтатилган жойлар рўйхати кенгайди

Жамият

image

Бугун, 19 мартдан эътиборан Ўзбекистонда массаж салонлари, дискотека, дискобарлар, болалар ўйингоҳлари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўрамоқда.

“Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз”, дейилади ДСҚ расмий баёнотида.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.

Аввалроқ, коронавирус сабаб Тошкент ҳайвонот боғи вақтинчалик ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилди. Айни вақтга келиб беморлар 23 кишини ташкил этмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

904

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг