21 октябрь Ўзбекистонда байрам этиб белгиланди – Президент фармони

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва кенг жамоатчиликнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Давлат раҳбари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган маросимда ҳам бу ҳақда айтиб ўтди.

“Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида бугун мамлакатимизда яна бир муҳим қадам қўйдик. Мен бугун “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекдим. Унга биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди”, деди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

фармон ўзбек тили

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг