Энди БААда ўзбек тили ҳам ўргатилиши мумкин

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон бош консули Камол Икромов БАА Маданият вазирлигининг Дубайдаги бошқармаси вакили Анвар Ғолам Муҳаммад Абдуллоҳ билан учрашган.

Ўзаро мулоқот давомида БААда ўзбек маданияти марказларини очиш, биргаликда маданий тадбирлар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек тилининг халқаро нуфузини ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Томонлар БААдаги йирик кутубхоналар ва таълим муассасаларида Ўзбекистон бўлимларини очиш ва келажакда ўзбек тилини ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятларини ҳам муҳокама қилган.

“Учрашув якунида Бош консулхона томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг илмий марказлари, университет ва йирик кутубхоналари илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги адабиётлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди”, дейилади ушбу хабарда.

Абдуллаев Азизбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БАА ўзбек тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг