... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин оилада туғилган биринчи фарзандга пул тўланишини таъминлайдиган қонунни имзолади


16:20, 29.12.2017 Олам
 3 217

Россияда оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантиришнинг турли воситаларидан фойдаланмоқда.

Россия бугунги кунда демографик инқирозда турибди. Шунинг учун Россияда оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантиришнинг турли воситаларидан фойдаланмоқда.

Россия президенти Владимир Путин оилада биринчи фарзанд туғилганидан кейин, фарзанд учун ҳар ойда пул тўланишини таъминлайдиган қонунни имзолади.

Ушбу қонунга мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб Россияда ҳар бир оилада туғилган ёки асраб олинган фарзанд учун ҳар ойда пул тўланади. Бу ҳуқуқдан ҳамма ҳам фойдаланиши мумкин эмас, бундан фойдаланиш учун оила жон бошига ойлик даромади минтақада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан 1,5 баробардан кўп бўлмаслиги керак.

Бу маблағлар ҳар ойда, бола 1,5 ёшга етгунча тўлаб борилади. Тўланадиган маблағ миқдори ҳам минтақада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқади.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 январдан оилада туғилган иккинчи фарзанд учун ҳам шундай маблағ тўлаб борилиши кўзда тутилган. ​
Обил Сафаров

 

Теглар:Путин Биринчи фарзанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!