Боғот ҳокимининг “мажбурлови” ошкор бўлди, у жаримага тортилди

Жамият

image

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тақиқланади. Бироқ, бундан хабардор бўлган амалдор, Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Хабарларга қараганда, Боғот туманида шу йилнинг 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган. Шунингдек, ҳоким 19 сентябрь куни шу масала бўйича тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳудудлардаги терим отрядлари масъуллари, бюджет ташкилоти ва идоралари раҳбарларини йиғиб, кечки соат 20:30 дан 22:00 гача мажлис ўтказган. 

Боғот туман молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезов қўл остидаги ходимларни пахта теримига чиқарган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи бошчилигида юборилган ишчи гуруҳ Боғот туманига етиб борди.

Ишчи гуруҳ Боғот туманида ҳақиқатан меҳнат қонунчилиги меъёрлари бузилганини аниқлади. Шунга мувофиқ, Боғот тумани ҳокими О.Холбоев, Боғот тумани молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ҳамда Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан 2 миллион 230 минг сўмдан 6 миллион 690 минг сўмгача, жами 15 миллион 610 минг сўм миқдорда жарима тайинланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳокими Боғот тумани жарима тўлади

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг