Хоразмда салонида ўқувчи қизлар бўлган Cobalt ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Боғот туманида Cobalt русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К 953 автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган.

Дастлабки суриштирув жараёнида, ҳайдовчиси Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.Х. (эркак) бўлган Cobalt йўлдан четга чиқиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲнинг содир бўлишига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Тошкентда 2000 йилда туғилган йигит бошқариб кетаётган Cobalt аянчли ЙТҲга учраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Cobalt Боғот тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг