Президент “Реклама тўғрисидаги” Қонунга ўзгартириш киритди

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида Президент қарори Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорнинг биринчи моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 22 моддаси тўртинчи қисмига ўзгартириш киритилган. Унга кўра, энди вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасига нисбатан талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириб, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиш ишларини ҳам олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made